Maktab haqida

Бешта муҳим ташаббуснинг амалий ижроси Наманган туманидаги 24-сонли умумтаълим мактаби мисолида 22 февраль куни Наманган туманидаги 24-умумтаълим мактабида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича кўргазмали тадбир ўтказилди. Таълим даргоҳида йўналишлар бўйича йўлга қўйилган ишлар ва эришилган натижалар йиғилганларни хурсанд этди. Чунончи, қишлоқ мактабида ахборот технологиялари бўйича ўқувчиларнинг эришаётган ютуқлари йиғилганлар эътиборини тортди. Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Авазбек Олимовнинг яратган кичик дастурлари ўзининг мукаммаллиги билан алоҳида аҳамият эга. Информатика фани ўқитувчиси Дилоромхон Мирзаева қўл остида ахборот технологиялари соҳасидаги билимларини пухта эгаллаётган Авазбек ва 8-“В”Абдусаттаров Диёрбеклар мактабда ўқув жараёнларида фойдаланишга мўлжалланган қатор дастурлар муаллифларидир Мактаб ўзининг спорт соҳадаги ютуқлари билан ҳам ном қозонишга улгурган. Тепа Қиётлик курашчилар ва баскетболчилар вилоятда юқори мавқеъларига эгалар. Муроджон Қамбаров мураббийлигида кураш сирларини ўрганаётган 11-синф ўқувчиси Ўғилхон Зоҳидуллаева 2016 йилда миллий кураш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган. 10-синф ўқувчиси Умиджон Муҳриддинов эса жорий йилда Наманган вилоят терма жамоаси сафида 2003-2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. У тумандан терма жамоа сафига чақирилган ягона спортчидир. – Болалигимдан спортга бўлган қизиқишим жуда катта. Тўққиз йилдан бери дзюдо ва миллий кураш бўйича шуғулланиб келаман. Эришган натижаларим ёмон эмас. Мактабдаги кураш секциямизда шуғулланаётган барча ўқувчилар вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда ғолиблик медалларига эгалар. Спорт инсонни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишига ўзига хос аҳамиятга эга, – дейди Ўғилхон Зоҳидуллаева. Мактабда адабиёт, санъат йўналишидаги ривожланиш ҳам кўзга кўринарли. Мактабнинг хор жамоаси қўшиқлари йиғилганларни ўзига жалб этди. Шунингдек, мавжуд дуторчи қизлар тўгараги фаолияти ҳам юқори савияда йўлга қўйилган. – Куни кеча мактабимизга вилоят ҳокимимиз томонларидан ажратилган мусиқа асбоблари ҳам етиб келди. Бу эса мусиқа ва санъат йўналишидаги муваффақиятларимизни янада ёрқинроқ бўлишига замин яратади. Бизда иқтидорлар талайгина, – дейди мактаб директори Юлдузхон Қосимова. Асадбек Турсунов 7-синфда таҳсил олади. У мактабнинг энг китобхон ўқувчиларидан. Асадбек тенгдошлари билан китоб ўқиш бўйича мусобақалар уюштириб, китобхонлик тарғиботини ўзига хос йўналишда ривожлантирмоқда. – Мактаб кутубхонасида ўқишли китоблар бисёр. Айни пайтда Жек Лондоннинг “Оқсўйлоқ” асарини мутолаа қилмоқдаман. Келажакда тил ва адабиёт бўйича мутахассис бўлмоқчиман, – дейди Асадбек Турсунов. Яна бир жиҳат, қизлар бандлигини таъминлаш, уларга ҳунар ўргатиш борасида мактабнинг меҳнат фани ўқитувчиси Ферузахон Абдуллаеванинг меҳнатлари алоҳида таҳсинга сазовор. Ушбу даргоҳда 18 йилдан бери фаолият олиб бораётган тажрибали педагог ўз ўқувчиларига нафақат ҳунар, балки унинг меҳнатнинг молиявий ресурсга айлантириш – тадбиркорлик сирларини ҳам ўргатмоқда. Пазандачалик тўгараги қизлари ўз маҳсулотлари билан мактаб буфетини тўлдиришмоқда. Бундан ташқари, ташқаридан буюртма олган ҳолда иш олиб боришмоқда. Чеварчилик, тўқувчилик тўгаракларида ҳам иш шундай ташкил этилган. 11-синф ўқувчиси Мўътабар Ҳусниддинова меҳнатнинг ўзига хос йўналишини танлаган, у махсус, пишиқ иплардан тўқима оёқ кийими – туфли тикмокда. Ҳозирга қадар у қўл меҳнати орқали 150 донадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариб, буюртмачиларга етказиб берган. Унинг бу ишлари, туман халқ таълими бўлими мудири Муяссархон Набиева, туман ёшлари етакчиси Аброр Собировларнинг эътиборини тортди. Мусаддилар келишган ҳолда келгуси ҳафтада айнан Муяссарнинг ишларини оммалаштиришга бағишланган кўргазма ташкил этишга қарор қилдилар. Бешта муҳим ташаббус, барчани жонлантиргани, ижодий ва илмий изланишга йўналтирганини ушбу мактаб мисолида яққол кўриш мумк

11-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни”11-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни”11-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни”

Matematika fanidan 9-sinflarda