Maktab pasporti

Наманган тумани халқ таълими бўлимига қарашли 24-сонли умумий ўрта таълим мактабининг асосий биноси 1991 йилда, бошланғич таълим биноси 1975 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда ГАСН ни хулосасига кўра бошланғич таълим биноси яроқсиз деб топилганлиги, асосий бинода кимё, биология, физика, қизлар меҳнати хоналари ДТС талаби даражасида жиҳозланмагани учун ҳам хоналардан синф хоналари сифатида фойдаланилмоқда. 2018-2019 ўқув йилида мактабда жами 750 нафар ўқувчиларга 50 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Мактабда 18 та ўқув хоналари мавжуд бўлиб, уларда 28 та синф ўқувчилари 2 навбатда ўқитилади. Тепа Қиёт махалла фуқаролар йиғинида жами 691 та хонадон, аҳолиси 3720 тани ташкил этади. Тепа Қиёт МФЙда яшовчи мактаб ёшидаги болалар сони бўйича беш йиллик прогноз маълумот: 1. 2019-2020 ўқув йили учун 778 та ; 2. 2020-2021 ўқув йили учун 796 та ; 3. 2021-2022 ўқув йили учун 831 та ; 4. 2022-2023 ўқув йили учун 862 та ; 5. 2023-2024 ўқув йили учун 881 нафарни ташкил этади.